Биласизми? Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистонни мағлуб эта олмаган. Бугун нохуш анъанага барҳам бериладими?

Бугун Қозоғистонда Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан 18:00да бошланади. Учрашувни "Спорт" телеканали жонли эфирда намойиш этади.

Жамоаларнинг ўзаро ўйинларига назар ташласак, вакилларимиз бу рақибини бирор марта ҳам мағлуб эта олмаган. Жамоалар 9 марта ўзаро беллашган. 7 бор Қозоғистон зафар қучган. Икки ўйинда дуранг қайд этилган.

Бу жамоаларнинг дастлабки икки тўқнашуви Осиё чемпионати доирасида кечган. Қолган беллашувлар ўртоқлик мақомида ўтган. Бу ҳақда kazfootball.kz нашри хабар берди.

Қозоғистон – Ўзбекистон: жами 9 ўйин.

Қозоғистон – 7 ғалаба; Ўзбекистон – 0 ғалаба; дуранг – 2.

Тўплар фарқи: Қозоғистон – 32 гол; Ўзбекистон – 14 гол.

1) 05.03.1999. Куала-Лумпур (Малайзия). ОЧ. Қозоғистон – Ўзбекистон – 3:2

2) 16.07.2001. Тегеран (Эрон). ЧА. Қозоғистон – Ўзбекистон – 2:2

3) 03.03.2013. Алмати. ТМ. Қозоғистон – Ўзбекистон – 6:1

4) 04.03.2013. Алмати. ТМ. Қозоғистон – Ўзбекистон – 4:3

5) 02.12.2014. Тошкент. МТ. Ўзбекистон – Қозоғистон – 1:1

6) 22.01.2016. Алмати. ТМ. Қозоғистон – Ўзбекистон – 3:1

7) 23.01.2016. Алмати. ТМ. Қозоғистон – Ўзбекистон – 3:1

8) 09.08.2016. Алмати. ТМ. Қозоғистон – Ўзбекистон – 6:1

9) 10.08.2016. Алмати. ТМ. Қозоғистон – Ўзбекистон – 4:2

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар