Бир футболчи

Испания чемпионати 5-туридан ўрин олган "Барселона" - "Гранада" учрашувида 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди. 

Рональд Куман жамоаси ушбу ўйинда 54 маротаба жарима майдончаси ичига кросс амалга оширди. Сўнгги бор бу каби ҳолат 2016 йилда "Малага"га қарши баҳсда  содир бўлган. Ўшанда кросслар сони 55 тани ташкил этган эди. 

Беллашувнинг икккинчи бўлимида бош билан яхши ўйнай оладиган Люк Де Йонг майдонга тушиши бу каби узатмалар кўпайишига сабаб бўлди.    

Маълумот учун, каталонияликларнинг ягона голи муаллифи Рональд Араухо айнан бош билан йўллаган зарбасидан сўнг ҳисобни тенглаштирди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)