Бир футболчи Бензема ва Мбаппени ўзи билан бир жамоада ўйнашга чақирди

Қатор етакчи клублар нишонида турган “Севилья” ҳимоячиси Жюль Кунде фаолиятини “Реал”да давом эттиришни истаяпти.

Маълумотларга қараганда, у Франция терма жамоасидаги жамоадошлари Карим Бензема ва Килиан Мбаппега биргаликда “Қироллик клуби”да ўйнашни таклиф қилган.

Кунде “Севилья”ни тарк этиб, Европа чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга қодир клубда тўп тепишни хоҳлаяпти. Ўз навбатида, Килиан Мбаппе ҳам мадридликлар сафига қўшилишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.

“Реал” мутасаддилари ҳам анчадан бери Кундени кузатмоқда ва бу футболчи ҳимоя марказини кучайтиришга ишонмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар