Бир киши кам бўлиб қолган ПСЖ ғалаба қозонди. Мессидан дебют гол

Франция чемпионати 14-туридан ўрин олган ПСЖ - "Нант" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда парижликлар 3:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

 Учрашувнинг 2-дақиқасида Мбаппе ҳисобни очишга муваффақ қолди. 76-дақиқада Коло Муани мувозанатни тиклади. Бироз ўтиб Аппиа ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. 87-дақиқада Лионель Месси Лига 1 доирасида илк голини уриб, ҳисобни 3:1 кўринишига келтириб қўйди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!