Бизга Моуриньо керак!

“Рома” сардори Лоренцо Пеллегрини жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳақида илиқ фикр билдирди.

- Унинг менга энг ёқадиган жиҳати, Моуриньони фақат машаққатли меҳнат ва ғалаба қозонишнинг янгидан янги усулларини топиш қизиқтиради. Мен 25 ёшдаман, “Рома” учун ўйнаяпман ва ғолиб чиқишни истайман. Барчамиз олдимизга қўйилган мақсадларга эришишга ҳаракат қиляпмиз.

Моуриньо “Рома”га, жамоа ўйинчилари, ходимлари ва мухлисларига керак бўлган мураббий. У жамоага керакли вақтда келди, - дейди Лоренцо Пеллегрини.

Пеллегрини жорий мавсумда А Серияда 13 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини беш маротаба ишғол қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!