Бизга Холанд керакмас!

“Бавария” президенти Герберт Хайнер жамоа раҳбарияти “Боруссия” ҳужумчиси Эрлинг Холандга даъвогарлик қилмаслигини билдирди.

- “Бавария” Холандни ўз сафига қўшиб олмайди, чунки бизда Роберт Левандовски бор, - деди Хайнер журналистларга.

Айни пайтда кўпчиликни норвегиялик тўпурарнинг қайси жамоани танлаши қизиқтирмоқда. Холанднинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ярмигача имзоланган. Лекин дортмундликлар келаси ёзда 21 ёшли футболчини  сақлаб қола олмайди.

Холанд 2020 йилнинг январида Дортмундга келганидан бери жами 75 та учрашувда қатнашиб, 76 та гол урди.

Истеъдодли ҳужумчини “Реал”, ПСЖ, “Барселона”, “Манчестер Сити”, “Челси”, “Манчестер Юнайтед” каби жамоалар ўз сафида кўришни истамоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар