Блогер ва UFC чемпиони илк бор тўқнаш келди. Қайноқ суратларни томоша қилинг (фотогалерея)

You tube блогер Жек Пол 29 август куни UFC'нинг 5 карра чемпиони, ҳозирда эркин агент ҳисобланган Тайрон Вудлига қарши бокс қоидалари бўйича кўргазмали жангда иштирок этади. Жанг "Show Time" канали орқали пуллик трансляция қилинади. Мазкур баҳс олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Жек Пол шу кунга қадар блогер Энсон Гиб, NBA юлдузи Нейт Робинсон, собиқ "Bellator" чемпиони Бен Аскрен билан баҳс олиб бориб, барчасида муддатидан олдин ғалаба қозонган.

Суратлар муаллифи: Эстер Лин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!