Бобоусмон Батуров: Байроқдорлик вазифаси юкланиши ҳаёлимга ҳам келмаганди. Энди масъулияти янада ошди

Бугун боксчимиз Бобоусмон Батуров Токио Олимпиадасида Ўзбекистон делегациясининг байроқдори сифатида эълон қилинди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати ушбу янгилик юзасидан боксчимизнинг фикрлари билан қизиқди.

"Тўғриси, буни кутмагандим. Ушбу хабарни эшитиб ҳайрон қолдим. Байроқдорлик вазифаси юкланиши ҳаёлимга ҳам келмаганди. Бу мен учун катта шараф. Энди масъулияти янада ошди. Олимпиадада қатнашишнинг ўзи масъулият эди, эндиликда бу икки карра ошди. Барчаси Аллоҳдан, умид қиламанки ҳаммаси яхши бўлади. Ўзимга билдирилган ишончни оқлаш учун бор имкониятимни ишга соламан", - деди Бобоусмон Батуров.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар