Бобур Давлатов

Бекободнинг “Металлург” клуби ҳам аллақачон селекция ишларини бошлаб юборган. Шу пайтгача бир қатор ўйинчилар билан шартномалар имзоланди. Шу билан бирга клуб билан хайрлашаётган ўйинчилар ҳам бор.

Sports.uz сайтига маълум бўлишича, “Металлург” таркибига ёзда қўшилган ҳужумкор ярим ҳимоячи Бобур Давлатов бекободликлар жамоасини тарк этди. У “Металлург” сафида етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлгани йўқ. Суперлигада учта ўйинда захирадан майдонга тушди. Шунингдек, кубок доирасида ҳам битта учрашувда иштирок этди холос.

Айни пайтда Давлатовнинг хизматига қизиқиш билан қараётган клублар бор. У “Металлург”га Россиянинг “Нефтехимик” клубидан қўшилганди. Маълумотларга қараганда, футболчи яна легионерга айланиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.    

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×