Бобур Тагиев вазн ўлчаш маросимида иштирок этди ёхуд эртага уч нафар ўзбекистонлик муайтайчи жанг қилади

Эртага, БААнинг Дубай шаҳрида профессионал муайтай бўйича ўзига хос ажойиб жанг кечаси бўлиб ўтади.

 “Muyathai Night 6” дея номланган ушбу турнир “UAE Muaythai” промоушени томонидан ташкил қилинмоқда.

Мазкур оқшомда юртимизнинг истеъдодли яккакураш устаси Бобур Тагиев иккинчи марказий жангда рингга кўтарилади. Унинг рақиби франциялик Валентин Тибаут бўлади.

Шунингдек, ушбу кечанинг прелим кардидан яна икки ҳамюртимизнинг жанглари ўрин олган. Жумладан, 54 кг вазн тоифасида Асламжон Ортиқов британиялик Жошуа Хогелга қарши жанг қилса, 63 кг вазнда Шероз Холмирзаев мезбон Нуредин Самир билан  тўқнаш келади.

Бугун, ушбу тўқнашувлар аввалидаги анъанавий вазн ўлчаш ҳамда “Face to face” маросими бўлиб ўтди ва унда ҳамюртларимиз белгиланган меъёрни бажара олдилар.

Шу ўринда ушбу жангларда юртдошларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар