Бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати қаерда бўлиши маълум бўлди

Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати манзили ва санасини эълон қилди. Унга кўра, чемпионат декабрь ойида Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтади. 12 вазн тоифасида бўлиб ўтадиган чемпионатнинг умумий соврин жамғармаси эркаклар ўртасида бўладиган чемпионатники каби 2,4 миллион доллар қилиб белгиланган. Ушбу совриндан ҳар бир олтин медаль эгаси учун 100 минг, кумуш медаль учун 50 минг ва бронза учун 25 минг ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, эркаклар ўртасидаги чемпионат 26 октябрдан Сербияда старт олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар