Бокс бўйича жаҳон чемпионати совриндорларига қанчадан мукофот пули берилиши маълум қилинди

  • 16 сентябрь, 2021, 18:12
  • 0
  • Бокс

Халқаро бокс федерацияси (AIBA) Сербияда ўтказиладиган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг мукофот жамғармасини эълон қилди.

Ташкилот жаҳон чемпионатининг соврин жамғармаси учун 2,6 миллион доллар ажратган. Унга кўра совриндорлар қуйидагича пул мукофотларига эга бўлишади:

Олтин медаль: 100 минг АҚШ доллари,


Кумуш медаль: 50 минг АҚШ доллари,


Бронза медаль: 25 минг АҚШ доллари.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 26 октябрь - 6 ноябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида ўтказилади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!