Бокс. Бугун Жаҳон чемпионатининг очилиш маросими ўтказилади. Байроқдоримиз ҳам аниқ!

Бугун, 24 октябрь куни Сербияда жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими ўтказилади.

Очилиш маросимида ҳар бир мамлакат терма жамоаси вакиллари ўз юртлари байроғини кўтариб чиқишади. Ўзбекистон терма жамоасида ушбу шарафли вазифа энг оғир вазнли боксчимиз Лазизбек Муллажоновга ишониб топширилди. Шунингдек, қуръа ташлаш маросими ҳам ўтказилади.

Очилиш маросими Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланади. Унга жаҳон бокси оламидаги юлдузлар, ҳусусан Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов ҳам AIBA томонидан меҳмон сифатида таклиф этилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
24/10/2021 16:34
Қура маросими соат нечада бўлади. Ўзрепорт очилиш маросими ва қураъни олиб берсами. Маълумотлариз бўлса ёзворинглар.
&
Muhammad Ali 07
24/10/2021 14:38
Ssilka yōqmi youtubdan kōrsak bōladimi ochilish marosimi jerebyovka kabi malumotlarni yana sxema asosida tōliq janglar rōyxatiniyam chiqaringlar

Минбар

Барча блоглар