"Боруссия" Дортмунд дарвозабони Франция чемпионатига йўл олиши мумкин

"Марсель" клуби ўз сафини "Боруссия" Дортмунд дарвозабони Роман Бюрки билан кучайтирмоқчи. Бу ҳақда Transfermarkt нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 30 ёшли швейцариялик футболчи шу ёзнинг ўзида француз клубига кўчиб ўтиши мумкин. Ушбу трансфер “Марсель”га 5 миллион еврога тушиши айтилмоқда.

Роман Бюрки якунланган мавсум “Боруссия” сафида жами 24 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз дарвозасидан 32 та гол ўтказиб юборди.

“Марсель” ўтган мавсум Франция чемпионатида 5-ўринни эгаллади. Энди марселликлар янги мавсумда УЕФА Европа лигасида иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!