"Боруссия" Дортмунд футболчисини "Айнтрахт"га ижарага беради

“Боруссия” Дортмунд клуби ярим ҳимоячиси Себастьян Роде яна “Айнтрахт”га қайтишга жуда яқин турибди.

Kicker нашри тарқатган хабарга кўра 28 ёшли футболчи франкфуртликлар сафига ижара асосида қайтади.

Маълумот учун, Роде “Айнтрахт” сафида 2010-2014 йилларда тўп сурган. У жиддий жароҳат сабаб ўтган мавсумни ўтказиб юборишга мажбур бўлганди. У жорий мавсум “Боруссия”нинг иккинчи жамоасида 2та ўйинда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!