"Боруссия" Дортмунд тез орада Эрлинг Холанднинг отаси Альф Инге Холанд ва агенти Мино Райола билан учрашади. Дортмундликлар футболчининг якуний қарорини кутяпти.

Шунингдек, кўплаб гранд жамоалар ҳам Холанднинг сўнгги сўзини эшитмоқчи. Агар норвег "Боруссия"ни тарк этадиган бўлса, юқоридаги клублар трансфер учун ишга киришади.

Айни дамда 21 ёшли футболчини "Реал", "Барселона", ПСЖ ва "Манчестер Сити" жамоалари ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Маълумот ўрнида, Эрлинг Холанд жорий Германия чемпионати доирасида 12 ўйинда 13 та гол урди ва 5 ассист муаллифига айланди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×