Бош мураббийдан норозилар “Арсенал”дан кетади

“Арсенал”нинг асосий таркиб ўйинчиларидан олти нафари ёзда эркин агент сифатида жамоани тарк этиши кутилмоқда.

Маълумотларга қараганда, ўн ойдан кейин дарвозабон Бернд Лено,  ҳимоячилар Сеад Колашинац, Кэлум Чемберс,  ярим ҳимояси Муҳаммад Ан-Ненни, ҳужумчилар Эдди Нкетиа ва Александр Ляказеттнинг клуб билан шартномаси якунланади.

Бу футболчилар бош мураббий Микель  Артета  уларга етарлича эътибор қаратмаётгани боис, клуб билан ҳамкорликни давом эттирмасликни маъқул кўрмоқда.

Агар “Арсенал” клуби Микель Артетани ишдан оладиган бўлса, бу футболчиларнинг қарори ҳам ўзгариши  мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар