Бразилия терма жамоасида яна сардор ўзгарди

ЖЧ-2018нинг чорак финалидан ўрин олган Бельгияга қарши баҳсда Бразилия терма жамоасини Миранда сардор сифатида бошлаб тушади.

Таъкидлаш керакки, “пентакампионлар” устози Титега сардор ўзгартириш деярли анъанага айланиб қолган.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ Марсело ва Тиаго Силва каби футболчилар ҳам Бразилия терма жамоасини майдонга сардор сифатида бошлаб тушишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!