Брозович "Барселона"га трансфер қилиниши мумкин эди, бироқ...

"Интер" ярим ҳимоячиси Марцело Брозович фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин эди.

Fichajes тарқатган хабарга қараганда, каталонияликлар жорий ёзги трансферлар даврида 28 ёшли футболчи масаласида “нерадзуррилар” билан музокаралар ўтказган. Лекин якунда томонлар келишувга эриша олишмаган ва трансфер барбод бўлган.

“Барселон” Брозовичнинг трансферига ҳимоячиси Эмерсон Апаресидони қўшиб бериш таклифини билдирган, бироқ “Интер” ушбу футболчига қизиқиш билдирмаган.

Брозович "Интер" сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 244 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 25 та гол ҳамда 32 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг трансфер нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!