Бруно МЮдан кетмоқчи эди

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруно Фернандеш жамоани тарк этиши мумкин эди. 

Гап шундаки, апрель ойида "қизил иблислар" Суперлигага қўшилишга рози бўлди. Бу қарор португалиялик футболчининг ғазабига сабаб бўлди. Агар бу лойиха муваффақиятла бўлса, у бошқа жамоага ўтмоқчи бўлганди. 

Охир-оқибат Суперлига ғояси амалга ошмади. Шу сабабли, Фернандеш МЮда қолди. 

Ушбу мавсум 27 ёшли плеймейкер жами 11 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!