Ёзда ПСЖ аъзосига айланган Жоржиньо Вейналдум янги жамоага мослашиш ҳақида фикр билдирди. 

"Мен тўлиқ бахтлиман, деб айта олмайман. Вазият умуман хоҳлаганимдек эмас. Сўнгги йилларда жуда кўп ўйнадим ва ҳар доим яхши формада бўлдим. Янги чорловни узоқ кутган эдим. Ҳозир шу ҳолатга тушиб қолдим. Бу жуда қийин. 

Бу футбол ва у билан қандай курашишни ўрганишим лозим. Мен жангчиман. Ҳар доим ижобий фикрлаб, ўзгариш қилиш учун кўп ишлашим лозим", - деди Вейналдум. 

Маълумот ўрнида, нидерландиялик плеймейкер ёзда "Ливерпуль"ни тарк этиб, эркин агент сифатида ПСЖ билан шартнома имзолаган эди.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар