Бу футболчи “Рома” билан келишувни бекор қилади

“Рома”нинг арманистонлик легионери Генрих Мхитарян клуб билан амалдаги шартномани муддатидан олдин бекор қилмоқчи.

Тажрибали ярим ҳимоячи Жозе Моуриньо бошқарувида жамоанинг етакчи ўйинчилари сафини тарк этганидан норози бўлмоқда. Кейинги пайтда португалиялик мураббий Мхитаряннинг ўйин вақтини сезиларли даражада камайтирди.

Аслида арманистонлик ярим ҳимоячининг клуб билан ҳамкорлиги мавсум охирида якунланиши керак. Генрих вақт йўқотмаслик ва қишда ўзига бошқа жамоа топиш учун ўз ташаббуси билан битимни бекор қилади.

Генрих Мхитарян жорий мавсумда Италия чемпионатида 11 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини икки марта аниқ нишонга олди.

Шомуродов “Манчестер Юнайтед” футболчиси билан бирга ўйнайди

Шомуродов трансфери ҳақида

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!