Бу футболчига “Барса”нинг пули етмади

“Барселона” раҳбарияти “Лейпциг” ярим ҳимоячиси Даниэль Ольмони ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилаётган эди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, каталонияликлар бу мақсадидан воз кечишга мажбур бўлди. 23 ёшли испаниялик футболчини харид қилиш учун “Барселона”нинг моддий имконияти етмайди.

Ольмонинг Бундеслига жамоаси билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ярмигача давом этади. Уни олмоқчи бўлган клуб германияликларга 50 миллион евро тўлаши керак бўлади.

Айни пайтда истеъдодли футболчига асосий даъвогар сифатида “Манчестер Юнайтед” тилга олинмоқда. Инглизлар январь ойидаёқ бу трансферни расмийлаштиришга ҳаракат қилади. Ольмо жорий мавсумда атиги икки марта майдонга тушиб, ҳали ўзини кўрсата олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!