Бу футболчилар энди керак эмас!

Италия чемпионлиги унвонини ҳимоя қилаётган “Интер” асосий таркибга киришга қийналаётган уч нафар футболчи билан хайралашадиган бўлди.

Маълумотларга қараганда, клуб раҳбарияти уч ҳимоячи - Данило Д’Амброзио, Александар Коларов ва Андреа Раноккьяга янги битим таклиф этмайди.

Бу футболчиларнинг амалдаги шартномаси мавсум охирида якунланади. Улар эркин агент сифатида бошқа жамоаларга ўтиб кетиши мумкин. Қоидага кўра, клуб билан шартномаси якунланишига ярим йил қолган ҳар бир футболчи бошқа клублар билан музокара бошлаш ҳуқуқига эга.

Шу боис, “Интер”дан янги таклиф олмайдиган бу ўйинчилар январдан ўзига янги иш жойи қидиради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)