Бу футболчининг бир ўзи “Реал”нинг барча ҳимоячиларидан кучли

Англиялик таниқли футболчи Стив Макманаман “Челси”ни тарк этишга яқин турган Антонио Рюдигер ҳақида илиқ фикрларини билдирди.

Маълумки, германиялик ҳимоячига “Реал” оғиз солмоқда ва футболчининг ўзи ҳам Мадридга кўчиб ўтишга қарши эмас.

- Агар биз “Реал”нинг ҳозирги ҳимоясига баҳо берсак, Рюдигер мадридликларнинг барча ҳимоячиларидан кучли. У “Реал”нинг мудофаа салоҳиятини кескин кучайтириши аниқ. Ҳозир у қандай спорт формасида эканига бир қаранг. Лекин яна бир муҳим жиҳатни кўздан қочирмаслик керак. “Челси”нинг ўйин услубига кўра, бу жамоада Рюдигернинг ортида унга ёрдам бериб турадиган ўйинчилар бор, - деди Стив Макманаман.

Таъкидлаш жоизки, Антонио Рюдигер клуб хўжайинлари билан янги шартнома бўйича келиша олмаяпти. “Аристократлар” футболчи талаб қилаётган ҳафтасига 200 минг фунт миқдорида маош беришга тайёр эмас.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар