"Барселона" президенти Жоан Лапорта Лионель Мессининг жамоадан кетишига яна бир бор изоҳ бериб ўтди. 

"Мессини қутқариш учун "CVC" инвестиция фонди билан битим тузишимиз лозим эди. Ла Лига клубимиздан шуни талаб қилди. Биз бундай қила олмасдик. Сабаби, бу жамоа келажагини ҳавф ёқасига олиб келарди. Месси ортиқ кута олмади ва кетиш вақти келганини тушунди. 

Унинг ўйинидан етарлича завқ олдик. Лео 16 ёшдан то 34 ёшгача "Барса" сафида тўп тепди. Бу эртами-кечми бўлиши керак эди. Эҳтимол, режалаштирилганидан икки йил олдин содир бўлди.", - деди Лапорта.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар