Бу ишидан кейин Кепанинг ҳурмати ошиб кетди

Англия Лига кубогининг “Челси” ва “Тоттенхэм” ўртасидаги ярим финалда учрашувида ғалати воқеа содир бўлди.

Майдонга ёш бола югуриб чиқди ва тўғри “аристокаратлар” посбони Кепа Аррисабалага томон йўналди. Дастлаб, стюартлар нима воқеа содир бўлганини англамай қолди. Кейин улардан бири болани тутиб олди. Бироқ, ишга испаниялик дарвозабон аралашди. У стадион ходимларидан болага вақт беришни сўради ва қўлқопини ечиб, болакайга ҳадя қилиб юборди.

1641448292_bujjgr5ia4g

“Челси”нинг кичик мухлиси учун бу унутилмас воқеа бўлди ва у майдонни хушнуд ҳолда тарк этди.

1641448320_x1m5euxyjpy

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!