Бу жамоа Роналдуни олмай, катта балодан қутилиб қолди

“Манчестер Сити”нинг собиқ футболчиси  Тревор Синклер Криштиану Роналдунинг “Манчестер Юнайтед”га салбий таъсир ўтказаётганини айтиб, Хосеп Гвардиола ёзда португалиялик тўпурарни трансферидан юз ўгиргани тўғри бўлганини таъкидлади.

- Ҳозир ўйлаб-ўйлаб, “Манчестер Сити” ёзда Криштиану Роналдуни олмасдан, катта балодан қутилиб қолганини тушиниб етдим. “Манчестер Юнайтед”нинг аҳволига бир қаранг, Роналду туфайли Жейдон Санчо, Маркус Рэшфорд ва бир неча ўйинчи муаммолар гирдобида қолиб келди.

Ўйлашимча, Криштиану жамоада кўп муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бу қоғозда зўр кўринадиган, амалиётда эса энг расво трансферлардан ҳисобланади, - деди  Тревор Синклер.

Криштиану Роналду яқинда клуб раҳбарияти Ральф Рангник ўрнига ўзига маъқул келадиган бош мураббий тайинланмаса, клубдан кетишини таъкидлаганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×