Бу ўйинчининг нархи 200 млн фунтга кўтарилди

“Вест Хэм” жамоа етакчиси Дейлан Райсни ушлаб қолиш учун турли йўллардан фойдаланиб кўрмоқда.

Аслида лондонликлар бу ярим ҳимоячига харидор кўплигини инобатга олиб, аввалги трансферлар ойнасида уни 100 миллион фунтга баҳолаганди. Шунда ҳам, “Манчестер Сити”, “Челси”, “Манчестер Юнайтед” каби қудратли клублар бу харажатга тайёрлигини билдирди.

Ўйинчининг ўзи ҳам клуб раҳбариятидан кучли жамоаларга қўйиб юборишни бир неча маротаба сўраган. Энди “Вест Хэм” Деклан Райс трансфери бўйича 200 миллион фунтдан бошланган таклифларни кўриб чиқишга тайёр эканини уқтирмоқда.

Табиийки, бугунги кунда ҳеч бир клуб бир футболчи учун фантастик сумма сарфламайди.

Райс жорий мавсумда Англия премьер-лигасида 20 та учрашувда битта гол уришга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×