Бу йигит дунёнинг энг зўр футболчисига айланади!

Англия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Гленн Ходдл “Вест Хэм” юлдузи Деклан Райс ва “Манчесте Сити” ярим ҳимоячиси Фил Фоден ҳақида фикр билдирди.

Унинг таъкидлашича, қатор гранд клублар нишонида турган Деклан Райс айни пайтда Англия премьер-лигасининг энг зўр футболчиси экан. Бироқ,  22 ёшли бу футболчи ҳозирги мавқени тез орада бой бериши кутилмоқда.

Ходдл “Манчестер Сити”да ўйини очилиб бораётган 21 ёшли Фил Фоден яқинда Деклан Райсдан ҳар томонлама ўзиб кетади.

- Ҳозир Деклан Райс премьер-лиганинг энг зўр футболчиси. Фил Фоден уч йил ичида дунёнинг энг зўр футболчисига айланади. Унда бунинг учун барча сифатлар етарли. Фоден 17 ёшида ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ютганини яхши эслайман. У ўз тенгқурларидан бир бош баланд даражада ўйин кўрсатган. У ҳимояни ёриб кириб, гол уришни яхши билади, - деди Глен Ходдл.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!