Бу ёзнинг асосий трансфери аллақачон амалга оширилди: Дортмундда яна нималар бўлади?

“Боруссия” Дортмунд клуби ўзининг англиялик ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо “Манчестер Юнайтед”га ўтишини тасдиқлади. Биз бугун ушбу трансфер ҳақида сўз юритамиз.

"Манчестер Юнайтед" анчадан бери Жейдон Санчони кўз остига олиб юрган эди. Ўтган ёзда "қизил иблислар" инглиз вингерини сотиб олишга ҳаракат қилиб кўрди, аммо "Боруссия" бу трансфердан бош тортди. Ушбу воқеадан ранжиган Санчо бунга жавобан мавсум бошида бир муддат ўз ўйинини намойиш қилмади, аммо кейин у ҳаммасини ўйлаб кўрди ва МЮга зарурлигини исботлаш учун яна юқори даражада футбол кўрсата бошлади.

Джейдон Санчо перешел в «Ман Юнайтед» за 84 миллиона евро

Инглиз клубининг ушбу трансфердан мақсади аниқ. Уларга ўнг қанотда ҳужумкор футболчи керак. Санчо бу борада энг зўр танлов бўлади. Гарчи у 21 ёшда бўлсада, аллақачон ўз ўйинини топа олган. Бундан ташқари, Санчонинг МЮга мослашиши деярли муаммо бўлмайди. Боиси, у инглиз футболчиси, қолаверса, “Боруссия”га қадар “Манчестерда Сити”да ўйнаган ва бу шаҳар унга яхши таниш.

Айтиш керакки, Санчо бош мураббий Оле-Гуннар Сульшернинг асосий мақсади бўлган ва норвегиялик мутахассис ниҳоят бу мақсадига эришди. Асосийси, Сульшер Санчонинг истеъдодини йўққа чиқариб қўймаслигида. Чунки Сульшернинг ҳимоявий футбол намойиш этиши кўпчиликка аён. Лекин шунда ҳам юқори тезликка эга бўлган Санчо “Манчестер Юнайтед”га тезкор қарши ҳужумларда катта фойда келтириши мумкин.

Источник: «МЮ» и «Боруссия» достигли соглашения по Санчо

Бошқа томондан оладиган бўлсак, Санчонинг трансфери “Манчестер Юнайтед” таркибининг сифатини ошириши мумкин. Энди Сульшерда нафақат кўпроқ вариантлар, балки кучли футболчилар ҳам бўлади.

Аммо масаланинг яна бир томони бор. Одатда, “Боруссия” Дортмунддан МЮга кўчиб ўтган футболчилар Германиядаги ўйинини Англияда намойиш эта олмайди. Биргина Шинжи Кагава ҳамда Генрих Мхитаряннинг трансферлари бу борада сўзимизга яққол мисол бўлиши мумкин. Санчо бу “қора анъанага” чек қўя оладими? Буни кейинроқ билиб оламиз.

Умуман олганда, "Боруссия"нинг ҳаракатлари аниқ. Дортмундликлар футболчиларни сотиш билан кун кўради. Санчонинг трансфери ҳам немис гранди учун муваффақиятли бўлди. "Боруссия" уни 8 миллион еврога сотиб олган эди. Энди эса уни ўн баравар қимматга сотмоқда. Дортмундликлар етакчи футболчиларини сақлаб қолишга қодир эмасликларини тушунишади, шу сабабли ушбу футболчиларни энг юқори нуқтасига чиққан пайтда сотиш улар учун энг тўғри ечимдир.

Джейдон Санчо - статусы на Sports.ru

Қолаверса, "Боруссия" аллақачон етакчилар ўрнини ёш футболчилар билан қоплайдиган янги тизимни ўрнатган. Масалан, 19 ёшли Ансгар Кнауфф Санчонинг позициясида ўйнайди ва Жейдондан сўнг айнан унга ўзини кўрсатиши учун имконият берилиши мумкин. Лекин у бўлмаганда ҳам, дортмундликларда бошқа вариантлар бўлади. Ҳеч бўлмаганда "Боруссия" ушбу позицияга яна бир ёш умидли футболчини сотиб олади.

Golden Boy новости - Список номинантов на Golden Boy-2020 сократился до 20  человек. В него входят Санчо, Холанд, Фати и Дэвис - Football-fun.ru -  Новости футбола 2021. Футбол, свежие новости сегодня. Футбол,

Аксинча, энди ҳужумчи Эрлинг Холанднинг келажаги барчага қизиқ. Ҳар ҳолда "Боруссия" бир ёзда иккита етакчисидан маҳрум бўлишни истамаса керак?! Қолаверса, Санчо сотилгандан сўнг, дортмундликлар молиявий қийинчиликлардан қутулади. Эҳтимол, инглиз футболчисининг трансфери норвегиялик юлдузни камида яна бир мавсум Дортмундда олиб қолишга хизмат қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!