Бу юлдуз ҳеч кимга керак эмасми?

“Манчестер Сити”нинг португалиялик юлдузи Бернарду Силва Англиядаги турмуш тарзига кўника олмаётгани боис Испания ёки Италия чемпионатларидан бирига ўтиб кетмоқчи.

Хосеп Гвардиола ҳам шогирдининг аҳволини тушунган ҳолда унинг кетишига қаршилик қилмаслигини билдирган. Ёзда Силвага фақатгина бир клуб – “Арсенал” харидор бўлди. Бироқ, португалиялик ярим ҳимоячи бу чорловни рад этди.

27 ёшли Бернарду Силвага ўзи истаган Испания ёки Италия чемпионатлари вакилларидан таклиф тушмаяпти. Бунга унинг маоши юқорилиги сабаб бўлиши мумкин.

Хосеп Гвардиола эса Силва кетган тақдирда унинг ўрнига футболчи топиб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар