Буффон тез орада ПСЖ билан шартнома имзолайди

Яқиндагина “Ювентус” билан хайрлашган тажрибали дарвозабон Жанлуижи Буффон яқин кунларда ПСЖ билан шартнома имзолайди.

Сalciomercato нашри тарқатган хабарга кўра томонлар аллақачон келишувга эришиб бўлишган. Маълумотларга қараганда бу ҳақда расман сешанба ёки чоршанба куни эълон қилинади.

Берилган маълумотларга кўра 40 ёшли дарвозабон парижликлар билан 2 йиллик шартнома имзолайди ва йилига 7 млн евро маош олади. Унга шунингдек Қатарда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2022нинг расмий элчиси лавозими ҳам берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!