Бугун "Андижон"нинг ўйини бор

Виктор Кумиков бош мураббийлик қилаётган “Андижон” ниҳоят мағлубиятлар гирдобидан чиқиб кета олди. Боиси, улар сўнгги учта турда ютқазмади ва бир ғалаба билан икки дуранг қайд этди.

Асосий мақсад Суперлигада жон сақлаб қолиш бўлгани учун ҳам жамоа янада яхшироқ ўйин кўрсатишга уринмоқда.

ФИФА кунларидан андижонликлар ҳам имкони қадар унумли фойдаланиш пайидалар. Албатта, танаффус чоғида футболчиларнинг ўйин амалиётини сақлаб қолиш учун ўртоқлик учрашувлари муҳим.

Шу мақсадда “Андижон” клуби бугун ўз майдонида Бахтиёр Ашурматов бошқараётган “Қўқон-1912” билан баҳс олиб боради. Ўйин соат 15:00 га белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!