Бугун бизни Евро-2020да қайноқ ўйинлар кутмоқда. Бельгия - Португалия учрашувини кимлар шарҳлашини биласизми?

Евро-2020 нимчорак финал баҳслари ҳам старт олди. Италия қўшимча таймларда Австрияни таслим этди - 2:1. Дания эса Уэсльга умуман имконият қолдирмади - 4:0.

Бугун кун доирасидан ўрин олган Нидерландия - Чехия ва Бельгия - Португалия беллашувлари бўлиб ўтади. Дастлабки ўйин Тошкент вақти билан 21:00да бошланади. Иккинчи учрашув 00:00га белгиланган.

Икки ўйинни ҳам "Узрепорт ТВ"да жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин. Бельгия - Португалия ўртасидаги супертўқнашувни Даврон Файзиев ва Хайрулла Ҳамидов шарҳлаб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!