Бугун Мессининг "Барселона" билан шартномаси тугайди

Бугун, яъни 30 июнь куни аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг "Барселона" билан амалдаги шартномаси ўз якунига етади. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, 34 ёшли футболчи эртага 1 июль кунидан бошлаб эркин агентга айланади.

Бундан аввалроқ, "кўк-анор ранглилар" янги шартнома масаласида Месси билан музокараларни давом эттираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.  Томонлар ўртасидаги янги келишув 2023 йилнинг ёзига қадар имзоланиши айтилмоқда.

Месси якунланган мавсум "Барселона" сафида 47 ўйинда майдонга тушди. У ушбу учрашувларда ўз ҳисобига 38 гол ҳамда 14 та голли узатма ёздириб қўйди.

Лиеонель Месси айни дамда Аргентина терма жамоаси сафида Америка кубогида иштирок этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!