Бугун миллий терма жамоамиз тарихий голини уриши мумкин

Ўзбекистонлик таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўзининг телеграмдаги каналида миллий терма жамоамизнинг бугун Иорданияга қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйинидан олдин бир қатор қизиқарли фактларни келтириб ўтди.

Жумладан, ўтган ҳафта Ўзбекистон терма жамоасининг Малайзия устидан қозонган ғалабаси терма жамоамиз учун ўртоқлик учрашувларидаги 50-ғалаба бўлди. Аммо бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси яна бир муҳим, юбилей кўрсаткичига эришиш имкониятига эга. Жамоамизнинг биринчи голи МТЖ тарихидаги 500-гол бўлади.

Ҳозирча Ўзбекистон миллий терма жамоаси 285 учрашув ўтказиб, шулардан 135 тасида ғалаба қозонган, 55 тасида дуранг ўйнаган ва 95 тасида мағлубиятга учраган. Тўплар нисбати 499 - 330.

Эслатиб ўтамиз, Иордания - Ўзбекистон учрашуви бугун Амман шаҳридаги "Amman International Stadium"да бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ulugoff Dlyabiznesa
12/10/2021 16:24
Уйин 19:00 да бошланади уйин силкалари Uzbekistan Legioners каналидаям бор, шу каналда хамма Легионер уйинчиларимиза уйинлари трансляцияси силкалариям жойланиб борилади

Минбар

Барча блоглар