Бугун "Рома" ўйнайди. Моуриньо шогирдларини 3 очколик беллашув кутмоқда

Бугун Италия чемпионати 17-туридан ўрин олган охирги учрашув бўлиб ўтади. "Рома" ўз уйида "Специя"ни қабул қилади.

Ўйин Тошкент вақти билан бугун тунда, 14 декабрга ўтар кечаси соат 00:45да бошланади.

Жозе Моуриньо шогирдлари 17-ўринда бораётган жамоани мағлуб этиши тахмин қилинмоқда. Сабаби, римликлар охирги баҳслардаги бор аламини шу учрашувда чиқариб олиши айтилмоқда. Агар "бўрилар" ғалаба қозонса, турнир жадвалида 28 очко билан "Ювентус"га тенглашади. Аксинча, меҳмон жамоа зафар қучса, 16-поғонага кўтарила олмайди. Чунки очколар сони юқорилаш учун камлик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Навруз Кобилов
13/12/2021 12:33
Элдор Шомурадовдан гол кутиб коламиз