Бугун "Рома"ни "Милан"га қарши ўйин кутмоқда

30 октябрдан Италия чемпионатида 11-тур баҳслари бошланди. Бугун кун доирасидан ўрин олган 6 та ўйин бор.

Улар орасида биз учун аҳамиятлиси "Рома" иштирокидаги беллашувдир. Римликлар бу гал жиддий синов қаршисида. Сабаби, Элдор Шомуродов жамоаси "Милан" билан куч синашади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:45да старт олади.

"Бўрилар" айни пайтда 10 турда 19 очко билан 4-ўринда бормоқда. Миланликлар эса шунча ўйинда 28 очко жамғариб, 2-поғонани банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!