Бугун Шомуродов ўйнайди!

“Женоа” янги мавсумга тайёргарликнинг биринчи босқичини Австриянинг  Нойштифт-им-Штубайталь шаҳрида давом эттираётганидан хабарингиз бор. Давиде Баллардини шогирдлари ушбу ўқув-машғулот йиғини давомида иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиши режалаштирилган.

Мураббийлар штаби айни пайтда 27 нафар футболчи билан жисмоний, техник-тактик ва руҳий тайёргарлик машғулотларини олиб бормоқда.

216957141_4754341081243441_9144165043925295518_n (1)

Бугун генуялик футболчилар узоқ танаффусдан кейин илк назорат учрашувини ўтказади.

Биринчи рақиб ҳаваскор даражадаги “Штубай” футбол клуби бўлади. Элдор Шомуродов ва унинг жамоадошлари бугунги ўйин олдидан машғулотларда асосан тўп билан ишлагани хабар қилинмоқда.

Австриядаги ўқув-машғулот йиғини 24 июлгача давом этади. “Женоа” иккинчи баҳсни 21 июль кун ўтказади. Шу куни Шомуродов жамоаси Австрия чемпионати вакили “Ваккер Инсбрук” футболчиларига қарши майдонга тушади.

Таъкидлаш жоизки, бу икки баҳс синов-назорат учрашуви мақомида бўлади. Кейинги икки беллашув эса халқаро ўртоқлик беллашуви сифатида анча жиддий тус олади. Рақиблар ҳам шунга яраша кучли.

“Женоа” Австриядаги ўқув-машғулот йиғинини якунлаши билан Францияга йўл олиши режалаштирилган. 24 июль куни Давиде Баллардини шогирдлари Франциянинг Орлеан шаҳридаги “Stade Omnisport de la Source” стадионида ПСЖ билан куч синашади.

215578346_4753328431344706_4326712355944109733_n

“Женоа” клуби матбуот хизматининг маълум қилишича, ПСЖга қарши бўладиган баҳс клуб учун муҳим аҳамият касб этади. Париж суперклуби 1970 йилда ташкил этилганидан буён ички чемпионатларда жами 42 та совринни қўлга киритган.Халқаро майдонда эса Европа кубок эгалари кубоги турнирида ғолиб чиққан.

Таркибида Неймар, Килиан Мбаппе, Анхель Ди Мария, Мауро Икарди, Юлиан Дракслер, Марко Верратти, Кейлор Навас, Маркиньос каби машҳур футболчилар бўлган клуб ёзги трансферлар арафасида Европа чемпиони Жанлуижи Доннарумма, “Реал” афсонасига айланган Серхио Рамос, “Ливерпуль” ғалабалари бунёдкори Жоржиньо Вейналдум, “Интер” билан Италия чемпиони бўлган Ашраф Ҳакимини ўз сафига қўшиб олди. Парижликлар яна бир неча супертрансферларни кўзламоқда.

Бундан ташқари, “Женоа” июль ойининг охирги кунида Бундеслига вакили “Майнц-05” жамоаси билан куч синашиши келишиб олинган.

Давиде Баллардини қўл остидаги “Женоа” ўтган мавсумни ўзи учун муваффақиятли ўтказганини таъкидлаш жоиз. Чемпионатнинг биринчи ярмида А Сериядаги жойини сақлаб қолиш учун курашган ва асосан қуйи поғоналарда юрган генуяликлар, кейинчалик етарлича очко жамғариб, мусобақани 11-поғонада якунлади.

Янги мавсумда “Женоа” футболчиларини қийин старт кутиб турибди. Генуяликлар биринчи тур учрашувини амалдаги чемпион – “Интер” майдонида ўтказади. Бу баҳс 22 августга белгиланган.  Элдор Шомуродов 29 августга белгиланган иккинчи турда ўз уйида ўйнайди ва совринли ўринлар учун даъвогарлик қиладиган “Наполи”ни қабул қилади.

214908871_4754404094570473_1772186047333619736_n

Чемпионат ўйинларида Элдор Шомуродов ва унинг жамоадошларига муваффақият тилаймиз!

Зарбаси зўрлар ёхуд уларнинг ҳеч бири “Пахтакор” футболчисидек тўрни тешиб қўёлмаган!

Шомуродов Мбаппе ва Неймарга қарши ўйнайди ёхуд “Женоа” лагеридан янгиликлар

Шомуродов трансферини муҳокама қила бошлашди!

“Женоа”: Бу ҳужумчи ўзимизда қолиши керак!

Шомуродов қайси топ-клубга ўтмоқчилигини айтди!

Ҳамма ҳам Шомуродов бўлолмайди!

Шомуродов “Штутгарт”га ўтмагани сабаби маълум бўлди

“Тоттенхэм”да Шомуродовни кутган Моуриньо энди “Рома”дан Элдорни олишни талаб қилмоқда!

Шомуродов мутахассислар фикрини ўзгартирди!

“Женоа” Шомуродовга Украинадан рақобатчи олиб келмоқда!

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)