Бугун яна бир легионеримиз фаолият юритадиган жамоа ўйнайди

Бугундан Россия чемпионатида 10-тур баҳслари старт олади. Кун доирасидан 4 ўйин ўрин олган. Улар орасида биз учун аҳамиятлиси ҳамюртимиз Иброҳимхалил Йўлдошев тўп тепаётган "Нижний Новгород" иштирокидаги беллашув.

"Нижний Новгород" сафарда "Рубин" билан куч синашади. Мезбонларни айни пайт Леонид Слуцкий бошқармоқда. Учрашув Тошкент вақти билан 16:00да бошланади.

Иброҳимхалил Йўлдошев жамоаси премьер-лигада 9 ўйинда 11 очко билан 10-ўринда бормоқда. "Рубин" эса 14 очко жамғарган ҳолда 7-поғонани банд этган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)