Бундеслига. "Боруссия"лар ғалаба қозонди

Ҳозиргина Германия Бундеслигасининг 7-туридан ўрин олган “Боруссия Д” – “Аугсбург” ҳамда “Вольфсбург” – “Боруссия М” жамолари баҳси ўз ниҳоясига етди.

Дортмунддаги ўйинда 2:1 ҳисобида майдон эгалари зафар қучди. “Боруссия” сафида голларни Рафаэл Геррейру (10') ва Юлиан Брандт (51') киритди. “Аугсбург”нинг жавоб голига Энди Зекири (35') муаллифлик қилди.

“Volkswagen Arena”даги ўйин эса голларга бой бўлди. Учрашув меҳмонларнинг 1:3 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. “Боруссия М” сафида Брель Эмболо (5'), Йонас Хофман (7') ва Жозеф Скалли (90+5') гол муаллифи бўлди. “Вольфсбург”нинг ягона жавоб голини Лука Вальдшмидт (25') киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!