"Бунёдкор" - "Локомотив". Матнли трансляция

Бироздан сўнг Суперлига 19-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Локомотив" ўйин бошланади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб бориш имкониятига эгасиз. 


  • 90+12'

    Учрашув якунига етди. Мазкур баҳсда "Бунёдкор" 3-2 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритди. 

  • 90+9'

    Ўйин анча чўзилиб кетди. 

  • 90+5'

    ГОООООЛ! Бунёдкор ғалаба голини уришга муваффақ бўлди. 

  • 90+2'

    ГООООООЛ! "Бунёдкор" пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифи Хуршид Ғиёсов.

  • 90+1'

    "Бунёдкор" пенальти тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 89'

    Абдураҳмонов ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. 

  • 88'

    "Бунёдкор" бурчаку зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 84'

    "Локомотив" футболчиси Қобиловга майдонда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 82'

    Қодирқулов ва Абдухолиқов майдонни тарк этди. Бикмаев ва Муҳторов уларнинг ўрнини эгаллади. 

  • 79'

    "Бунёдкор" ажойиб ҳужум уюштирди, бироқ Локо дарвозабони Жавоҳир Илёсов тўпни эгаллаб олди. 

  • 79'

    Шерзод Файзиев ҳам огоҳлантирилди. 

  • 75'

    Санжар Қодирқуловга сариқ карточка кўрсатилди. 

  • 75'

    Бунёдкор жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 70'

    "Локомотив" сафида Маҳарадзе ўрнига Садриддин Абдуллаев майдонга тушди. 

  • 67'

    Иккала жамоа сафида ҳам ўзгариш юз берди. "Локомотив"да Рашидов Суҳроб Иззатов ўрнига ўйинга қўшилди. "Қалдирғочлар" сафида Омонов ўз ўрнини Жасур Жалолиддиновга бўшатиб берди. 

  • 65'

    Абдулла Абдуллаевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қолди. 

  • 64'

    Қодирқулов кескинлаштирувчи пас эвазига Омоновни яхши вахиятга чиқарди, бироқ Омонов ажойиб имкониятни қўлдан чиқарди. 

  • 61'

    Майдонда Локомотив футболчиси жароҳат олиб ётибди. 

  • 58'

    ГОООООООООЛ! Ғуломҳайдар Ғуломов узоқ масофадан гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. 

  • 56'

    "Қалдирғочлар" рақиб жарима майдони атрофида фаоллик кўрсатмоқда. 

  • 51'

    Омонов жуда ҳам яхши имкониятдан фойдалана олмади. 

  • 48'

    Иккинчи бўлимни расмий мезбонлар рақибга нисбатан фаолроқ бошлади. 

  • 45'

    Ўйиннинг иккинчи бўлимига старт берилди. 

  • 45'

    Ўйиннинг иккинчи бўлими бошланиш арафасида. 

  • 45+7'

    Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча Тошкент дербисида 1:1 ҳисоби қайд этилмоқда. 

  • 45+5'

    "Локомотив" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 49'

    Абдухолиқов яхши вазиятга чиқиб борди, бироқ ҳакам офсайд қайд этди. 

  • 47'

    Лутфулла Тураев бурчак тўпи ёнида. 

  • 45+1'

    Биринчи бўлимнинг асосий вақтига етти дақиқа қўшиб берилди. 

  • 45'

    Ҳакам ВАРга узоқ мурожаат қилганидан сўнг "пенальти йўқ" деган қарорга келди.  

  • 43'

    Ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда. Локо дарвозасига пенальти белгиланиши мумкин. 

  • 40'

    "Локомотив" ҳимоясида палапартишлик вужудга келди. "Қалдирғочлар" бундан фойдалана олмади. 

  • 38'

    Қодирқулов офсайд ҳолатида қолиб кетди. 

  • 34'

    ГОООООООООЛ! Бунёдкор ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифи Хуршид Ғиёсов.

  • 33'

    Қодирқуловнинг узатмасидан сўнг Темурҳўжа яхши вазиятга чиқиб борди ва Омоновни тўп билан таъминлади. Унинг зарбасини "қалдирғочлар" дарвозабони қайтариб юборди. 

  • 30'

    Ғиёсовда яхши вазият вужудга келди, аммо унинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олди. 

  • 29'

    Майдон марказида "темирйўляилар" тўпни эгаллаб турибди. 

  • 26'

    Бунёдкор энди олдинга ўтмоқда. 

  • 24'

    ГОООООООЛ! Локомотив ҳисобда олдинга чиқиб олмоқда. 

  • 23'

    Бунёдкор дарвозасига пеналти берилди. 

  • 21'

    Ҳакам ВАРга мурожаат қилмоқда. 

  • 19'

    Ғуломовдан мукаммал узатма, аммо "темирйўлчилар" футболчиси вазияидан фойдалана олмади. 

  • 16'

    Бунёдкор ҳужумда ўйин қоидасини бузди. 

  • 13'

    "Бунёдкор" футболчилари яхши имкониятдан фойдалана олмади. 

  • 8'

    Лутфулла Тураевнинг жарима майдони ичига амалга оширган кросси бироз ноаниқ чиқди.

  • 6'

    Кичик устунлик ҳозирча Локомотив томонида.

  • 4'

    "Локомотив" қарши ҳужумга қочиб кетаётган эди. Лутфулла Тўраев ўйин қоидасини бузди. 

  • 2'

    "Локомотив" ҳужумга ўтаётган бир пайтда Туропов ҳужумда фол қайд этди. 

  • 0'

    Ўйин бошланишига ҳамма нарса шай. Баҳсни Локомотив бошлаб берди. 

  • 0'

    Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари бироздан сўнг Суперлига 19-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Локомотив" ўйини статр олади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!