"Бунёдкор" - "Локомотив" ўйини бошқа стадионда ўтади, сабаби...

Хабарингиз бор, 17-25 сентябрь кунлари пойтахтимизда аёллар жамоалари ўртасидаги “Осиё Кубоги-2022” саралаш баҳслари бўлиб ўтади.

Тошкент саралаш босқичининг «Е», «F» ҳамда «G» гуруҳларига мезбонлик қилмоқда. Учрашувлар «Бунёдкор», Жар ва «Пахтакор» стадионларида бўлиб ўтади.

Маълумки, «Бунёдкор» 21 сентябрь куни Суперлиганинг 19-тури доирасида «Локомотив»ни қабул қилиши керак. Жамоанинг уй стадиони «Бунёдкор»да халқаро ўйинлар ўтказилиши ва кетма-кет бўладиган учрашувлар майдоннинг чимини сифатига салбий таъсир қилишини инобатга олган ҳолда «Бунёдкор» - «Локомотив» баҳси Олмалиқ шаҳрида ташкил этилади.

Ўйин 21 сентябрь куни АГМК стадионида 19:00 да старт олади. Ўринбосарлар ўртасидаги баҳснинг режасида ўзгариш йўқ. Учрашув 20 сентябрь куни «Бунёдкор» академияси майдонида 16:30 да бошланади, - дея хабар бермоқда "Бунёдкор" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!