Суперлига иштирокчилари навбатдаги турга тайёргарликни давом эттирмоқдалар. Бўлажак баҳсларгача ҳали яна бироз вақт борлиги сабабли жамоалар назорат ўйинларини ҳам ташкил этяптилар.

Ана шундай учрашувлардан бири бугун Тошкентда ўтказилди. “Бунёдкор” клуби Суперлига дебютанти “Турон”га қарши баҳс олиб борди.

Учрашувда Игорь Шквирин бошчилигидаги “Турон” жамоасининг қўлиб баланд келди – 0:2.

Ҳумоюн Муртазоев ҳамда Билолхон Тошмирзаев томонидан киритилган голларга мезбонлар жавоб қайтара олмади.

“Бунёдкор”: Равшан Ягудин, Фарҳод Мираҳматов, Даврон Эргашев, Диан Талхатов, Улуғбек Абдуллаев, Лутфулла Тўраев, Санжар Рашидов, Нурилло Тўхтасинов, Иброҳим Томива, Шаҳбоз Эркинов.

“Турон”: Акмал Ортиқов, Жаҳонгир Меҳмонов, Владислав Касминин, Фозил Мусаев, Суннатилла Абдуллажонов, Хумоюн Муртазоев, Сардор Абдураимов, Билолхон Тошмирзаев, Ким Бойонг, Абдулазизхон Абдурашидов, Ихтиёр Тошпўлатов.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар