"Бунёдкор" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятни ғалабага айлантирди (видео)

Суперлиганинг 19-турида пойтахтнинг икки жамоаси – “Бунёдкор” ва “Локомотив” ўзаро баҳс олиб борди.

Қизиқарли ва голларга бой кечган Тошкент дербисида 3:2 ҳисобида “қалдирғочлар”нинг қўли баланд келди. Шу куни “Бунёдкор”га ғалаба келтирган голларга Хуршид Ғиёсов (34', 90+3') ва Лутфулла Тўраев (90+6') муаллифлик қилган бўлса, “Локомотив” сафида Темурхўжа Абдухолиқов (24') ва Ғулом-Ҳайдар Ғуломов (58') ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!