"Бунёдкор" йиғинга киришди. Таркибда янги футболчилар бор!

Шуҳрат Мақсудов мураббийлигидаги “Бунёдкор” бугундан 2022 йилги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

“Бунёдкор” академияси майдонида бошланган бугунги машғулотларда 20 нафар футболчи иштирок этди. Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги мураббийлар штаби йиғиннинг илк кунидаги машғулотларда ўйинчиларга катта юкламалар бергани йўқ. Футболчилар майдонда тўп билан ишлади ва енгил жисмоний машғулотларни бажаришди. Суҳроб Султонов, Дилшод Жўраев ва Усмонали Исмоналиев кўрикка жалб этилган.

Жамоамиз билан амалда шартномаси бор Суҳроб Иззатов, Одилжон Абдураҳмонов, Давронжон Эргашев тез кунларда машғулотларга қўшилади. Жароҳатини даволатаётган Расул Йўлдошев эса, бир неча кундан сўнг умумий гуруҳ билан машғулотларни бошлайди. 

Бугун бошланган йиғин 2 февралга қадар Тошкентда давом этади. Бу муддат оралиғида жамоамиз олтита назорат ўйинида майдонга тушади. Дастлабки рақиб “Қўқон-1912”. Учрашув 15 январда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Тайёргарликнинг сўнгги босқичи Туркияда ўтказилади. “Бунёдкор” режага кўра 5 февраль куни Туркияга йўл олади. 

Бугунги машғулотларда иштирок этган футболчилар – Равшан Ягудин, Сарвар Каримов, Зафар Сафоев, Суҳроб Султонов, Авазбек Ўлмасалиев, Билол Туплиев, Жаҳонгир Абдусаломов, Усмонали Исмоналиев, Дилшод Жўраев, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Диан Талхатов, Ғайрат Азизхўжаев, Умид Султонов, Санжар Рихсибоев, Азиз Пирмуҳаммадов, Музаффар Олимжонов, Хуршид Убайдуллаев, Бек Абдуллаев, Алфайзи Неъматов, Умарали Раҳмоналиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!