Бускетс "Барса" раҳбариятидан норози, "Ман. Сити" ва ПСЖ шай туришибди

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Сержи Бускетс жамоадаги маошидан норози.

2016 йилнинг сентьябрь ойида хабвек “Барса” билан шартномасини 2021 йилга қадар имзолаганди.

Хабарларга кўра, Бускетс клуб раҳбариятидан унинг маошини кўтаришни сўраяпти, бироқ “каталонияликлар” раҳбарияти бу илтимосни қондиролмайди. Бунга сабаб, “кўк-анор ранглилар” Самюэль Умтити билан музокаралар олиб боришмоқда, унинг товон пули – 60 миллион еврога тенгдир.

“Барселона” Бускетсни қўйиб юбормоқчимас, агарда у ўзи шуни хоҳламаса. Аввалроқ, Сержи 2 сабабга кщра клубни тарк этиши мумкинлигини айтиб ўтганди: агар буни хотини хоҳласа ёки Пеп Гвардиола.

Маълумот учун, “Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Бускетсга катта қизиқиш билдирмоқда, шу қатори ПСЖ раҳбарияти ушбу супер трансферни амалга оширишга шай туришибди. Эслатиб ўтиш жоизки, 29 ёшли футболчининг товон пули – 200 миллион еврога тенг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!