Бухоро вилояти бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилади

Юртимизда бокс спорт турига бўлган қизиқиш йилдан-йилга ортиб бормоқда. Шунингдек, мазкур спорт турида ёшларимиз ҳам халқаро ареналарда катта ютуқларга эришиб келмоқда. Яқинда Дубай шаҳрида бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида вакилларимиз умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллагани бунинг яққол мисоли.

Эндиликда, 10-17 октябрь кунлари 2004-2005 йилларда туғилган ёш боксчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Бухоро шаҳри мезбонлик қиладиган бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар