Чалханоглу: Мен биринчиси ҳам, охиргиси ҳам эмасман

Туркиялик ярим ҳимоячи Хакан Чалханоглу “Милан”нинг ашаддий душмани - "Интер" таркибига ўтгани муносабати билан "россонерилар" мухлислари томонидан бўлаётган танқидларига жавоб қайтарди.

"Милан" ва "Интер" тарихида Златан Ибрагимович, Роналдо, Антонио Кассано, Кристиан Вьери ва яна бир қатор трансферлар амалга оширилган. Шундай экан, бу борада мен биринчиси ҳам, охиргиси ҳам эмасман”, - деган Чалханоглу.

Эслатиб ўтамиз, Италия А сериясининг ўтган мавсумида "Интер" чемпион бўлди, "Милан" эса кумуш медалларни қўлга киритди.

Чалханоглу “Интер” сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди. У “нерадзуррилар” билан 2024 йилга қадар шартнома имзолади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)